г. Самарканд, ул. Бобур Мирзо, дом 6.

Врачи

КОМИЛОВ ХОЛИДЖОН МАХАМАДЖОНОВИЧ

komilov

Тошкент тиббиёт олийгохини 1968 йилда тугатган. Тошкент ВМОИнинг офтальмология кафедрасида 1988 йилдан шу вактгача кафедра мудири лавозимида ишлаб келаяпти.

223 илмий ишнинг муаллифи, шулардан 2 таси монография, 5 ЭВМ программасига патент, 4 авторлик гувохномаси ва 8 услубий кулланма. Унинг илмий рахбарлиги остида 3 фан доктори ва 23 фан номзоди тайёрланган.

Клиник офтальмология, нейрофтальмология, куз микрохирургияси, офтальмокибернетика каби долзарб илмий сохаларни ривожлантиришга катта хисса кушмокда. Бевосита иштироки ва рахбарлиги остида курув аъзоларини текшириш учун янги тиббий-техник комплекс, дори-дармонлар ва микрохирургия услубини куллаган холда глаукома, куз кон-томир касалликлари ва катаракта хасталигини даволаш йуналишлари буйича амалий ва илмий амалий изланишлар олиб борилмокда.

Х.М. Комилов тажрибали врач ва мохир куз жаррохи сифатида    даволаш ишлари жараёнида узлуксиз равишда уз махоратини ошириб келмокда. Рахбарлигидаги кафедра республиканинг барча ихтисослашган куз касалликлари шифохоналари ва булимларида ишловчи мутахассислар малакасини оширувчи етакчи марказ хисоблапади.

У Тошкент врачлар малакасини ошириш инситути илмий кенгашининг, ушбу институт жаррохлик факулътети илмий кенгаши ва муаммо комиссиясининг аъзоси, Узбекистон Республикаси ССВ илмий тиббиёт кенгаши кошидаги офтальмология буйича илмий муаммо комиссиясининг аъзоси, Узбекистон Республикаси офтальмологлари илмий жамияти раиси.

Вазирлар Махкамаси кошидаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизматининг тиббий хизмати муассасаларида консультатив - даволаш ишларини мунтазам олиб боради.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 август Фармонига биноан Комилов Холиджон Махамаджонович халк фаровонлиги ошишига, тинчлик ва баркарорлик, халк соглигини саклашдаги хизматлари учун «MEHNAT SHUHRATI» ордени   билан мукофотланди.

«SHIFO NUR» — лазер микрожаррохлик марказида даволаш ишлари буйича бош маслахатчи.

 

Оставить заявку на приём
У данного специалиста на этот период времени нет расписания. Но Вы можете оставить заявку.
Данная форма предназначена для отправки администраторам клиники пожелания о дате приема. Вам перезвонит оператор для уточнения / подтверждения запроса и только после этого произведет запись на прием. Надеемся на понимание.
Неверный ввод
Неверный ввод
Неверный ввод
Код проверки
Неверный ввод

"Shifonur" Самаркандский филиал ©2020

Поиск