
Ўсма одатда кўз шоҳ пардаси ва оқ парда оралиғи (лимб) соҳасида, кўз ёши гўштчаси ёки кўз соққаси шиллиқ қавати (конъюнктива) юзасида кўтарилиб туради. Озиқлантирувчи томирлари кенгайган ва ўсма ичига ўсиб кирган томирлар (эктазияли капилляр) турини ҳосил қилади. Айрим ҳолларда ўсма хужайраси қора доғларнинг (пигментация) тарқалиб кетган бўлакчалари кўринишида бўлади. Кўз шоҳ пардаси ва оқ парда оралиғи (лимб) соҳасида жойлашган меланомалар кўпинча шоҳ парда томон ўсади, лекин ичига кирмайди. Бундай жойлашишда қовоқ шиллиқ пардасининг (конъюнктива) меланомага тегиб турган жойида, қора доғлар (контакт пигментация) пайдо бўлиши мумкин. Қовоқ меланомалар охирги босқичда маҳаллий (регионар) лимфа тугунларига тарқалиб (метастаз) кетиши мумкин.
Салбий оқибатлари: Бу касаллик билан оғриган беморларга ўз вақтида керакли муолажа қилинмаса, кўзлари буткул кўрмай қолиши, ҳатто жарроҳлик йўли билан кўзлари олиб ташланиши, энг оғир ҳолларда эса ўлим билан тугаши мумкин.
Шифо топиш: Кўз касалликлари бўйича олий малакали онколог жарроҳ, профессор Исмоилов Зиёвуддин Садриддинович Тошкент шаҳридан ташриф буюриб, беморларни даволайди, зарур ҳолларда жарроҳлик муолажасини амалга оширади.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Бобур Мирзо кўчаси 6-уй.
Мўлжал: Саноатқурилиш банки бош биноси.
Телефон: ( 0366 ) 240-03-03, 240-03-04, 240-03-05